Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг Туркияга бойкоти: Авиакомпаниялар келишувларни бекор қилади

Ҳиндистоннинг Туркияга бойкоти: Авиакомпаниялар келишувларни бекор қилади

Ҳинд-Покистон можаросининг яқинда кучайиши пайтида Туркиянинг Покистонни қўллаб-қувватлагани сабабли Ҳиндистонда Туркияга қарши кампания авж олишда давом этмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий IndiGo авиакомпаниясига Turkish Airlines билан самолёт лизинг шартномасини бекор қилишни буюрди . Ҳиндистон компанияси турк фирмасидан олинган иккита Boeing-- 777 самолётидан фойдаланган. Шартномани яна олти ойга узайтириш режалаштирилган эди, аммо якунда расмийлар босими остида бу шартнома бекор қилинди.

Аввалроқ Ҳиндистондаги сайёҳлик агентликлари Туркияга пакетлар сотишни тўхтатаётгани, турк товарлари дўконлардан олиб кетилаётгани, қатор олий ўқув юртлари туркиялик ҳамкасблари билан алоқаларини узгани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 14:04 02.06.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!