Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри аэропортида эркак ўнлаб заҳарли илонларни ўз билан олиб юришга муваффақ бўлди.
Deccan Herald нашри хабар беришича, у Таиланддан келган ва асабийлашиб божхонада ўзини ғалати тутган.
Текширув чоғида йўловчининг чамадонидан 47 та заҳарли илон: орол куфилари ва ўргимчакка ўхшаш шохли илонлар топилган. Бундан ташқари, эркак самолётда осиёлик тошбақани олиб юришга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, илонлардан бири парвоз пайтида ўлган.
Нашр қайд этганидек, Ҳиндистонга ҳайвонлар олиб кириш қонун билан чекланмаган. Ваҳоланки, республикадаги "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунга кўра, бир қатор турларни, айниқса, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёки давлат томонидан муҳофаза этиладиган турларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Ёввойи ҳайвонларни ташишни режалаштираётган йўловчилар олдиндан зарур рухсатномаларни олишлари керак.
Ҳиндистон божхона ходимлари ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича турли қонунларда санаб ўтилган ҳайвонларни ноқонуний олиб ўтиш бўйича иш очди.