Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистондаги тошқин оқибатида 50 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

Ҳиндистондаги тошқин оқибатида 50 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

Ҳиндистоннинг Уттаркаши шаҳри (Гималая ҳудуди)да содир бўлган кучли тошқин натижасида 50 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. Бу ҳақда Report агентлиги Reutersга таяниб хабар берди.

Маҳаллий телевидение орқали тарқалган видеоларда тоғдан оқиб тушган сув оқими қишлоқни ва йўлларни сув остида қолдиргани, уйларни вайрон қилгани акс этган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари аҳолини дарёлардан узоқлашиш, хавфли ҳудудларда ҳаракат қилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.

Маълумотларга кўра, Уттаракханд штати сўнгги йилларда тошқинлар ва кўчкилар каби табиий офатларга тобора кўпроқ дуч келмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳодисаларга иқлим ўзгариши асосий сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 16:54 05.08.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!