Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистондаги кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида (Ҳиндистон шимолида) муссон ёмғирлари ва кўчкилар туфайли икки кун ичида 17 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда The New Indian Express газетаси хабар бермоқда.

Дехрадун шаҳрида транспорт инфратузилмаси шикастланган, турар-жой бинолари вайрон бўлган. Кучли тошқин Риспана ва Биндал дарёларидаги кўприкларни ювиб кетган, бу эса жабрланганларга ёрдам кўрсатишни қийинлаштирган.

Вилоятдаги мактаблар вақтинча ёпилди, давлат идоралари ишламай қолди.

Киритилди: 18:05 17.09.2025. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!