Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида якшанба куни эрталаб вертолёт ҳалокатга учради, етти киши ҳалок бўлди. Кедарнатҳдан Гупткаршига учаётган вертолёт Aryan Airlines хусусий ширкатига тегишли эди. Бу ҳақда News18 телеканали хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Штат бош вазири Пушкар Сингх Дҳами ҳамдардлик билдирди:

"Вертолёт ҳалокати ҳақида жуда қайғули хабар олинди. Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув гуруҳлари қидирув ва қутқарув ишларида иштирок этмоқда".

Киритилди: 23:12 15.06.2025. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!