Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда ўлим ҳақидаги гувоҳномасида марҳумга «порлоқ келажак» тилаги ёзиб қолдирилди

A A A
Ҳиндистонда ўлим ҳақидаги гувоҳномасида марҳумга «порлоқ келажак» тилаги ёзиб қолдирилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида марҳумга порлоқ келажак тиланган ўлим ҳақидаги гувоҳнома берилди. Бу ҳақда NDTV маълум қилди.

Кекса отаси вафот этгач, Сирвария қишлоғида яшовчи киши қишлоқ бошлиғи Бабулалга мурожаат қилиб, вафот этганликни тақдирловчи ҳужжат ёзиб беришни сўраган. Бабулал илтимосни бажарган ва ҳужжат сўнгида «Унга порлоқ келажак тилайман», деб ўзидан тилак ҳам қўшиб қўйган.

Гувоҳнома сурати интернетда тарқалиб, машҳур бўлиб кетган. Шундан сўнг Бабулал узр сўраган ва унинг ўрнига марҳумга аталган ҳеч қандай тилаклар бўлмаган янги ҳужжат ёзиб берган.

Киритилди: 20:05 02.03.2020. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!