Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда петарда фабрикасидаги портлашда 8 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда петарда фабрикасидаги портлашда 8 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни Ҳиндистон жанубидаги Андхра-Прадеш штатидаги петарда фабрикасида юз берган портлаш оқибатида камида саккиз ишчи ҳалок бўлди, етти нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, воқеа Андхра-Прадеш штатининг маъмурий маркази Амаравати шаҳридан 303 километр шимоли-шарқда жойлашган Анакапалли туманидаги Кайласапатнам қишлоғида содир бўлган.

Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, портлаш фабриканинг портловчи моддалар сақланадиган омборида содир бўлган ва ёнғин тезда бутун бино бўйлаб тарқалиб, бир неча ишчининг қочишига тўсқинлик қилган. Ҳодиса вақтида фабрикада 15 киши ишлаган.

Ўт ўчириш бўлими вакили Ниранжан Реддининг сўзларига кўра, портлаш ва ундан кейинги ёнғиннинг эҳтимолий сабаби ишлаб чиқариш жараёнида инсон хатоси бўлган.

Киритилди: 10:25 15.04.2025. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!