Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда диний фестивалдаги тиқилинч оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда диний фестивалдаги тиқилинч оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги Колката шаҳрида диний фестиваль вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди.

«Hindustan Times» газетасининг полиция вакилларига таяниб хабар беришича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 19:40 да содир бўлган.

Жароҳатланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

NDTV телеканали маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар аёл ва бир нафар бола бор.

Маълум қилинишича, фестиваль вақтида кучли ёмғир ёғиши оқибатида кўплаб одамлар ёпиқ бино ичига кириб, ёмғирдан паноҳ топишга уринган. Одамларнинг бир жойда ҳаддан ташқари кўп тўпланиши тиқилинчга сабаб бўлган.

Киритилди: Бугун 08:32. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!