Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонда автобус ёниб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобус ёниб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон ғарбидаги Ражастан штатида Джайсалмер - Джодхпур трассаси бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи автобусида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ичида 57 киши бўлган автобус ҳаракатланаётганда тўсатдан ёниб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, дастлаб автомобиль орқасидан тутун пайдо бўлган. Ҳайдовчи йўл четида тўхтади, бироқ бир неча дақиқа ичида бутун автобус ёниб кетди.

Жароҳатланганлар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. Йигирма кишининг ўлгани тасдиқланди ва улардан баъзиларининг шахсини аниқлаш учун ДНК текшируви ўтказилиши керак бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.

Киритилди: 10:45 15.10.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!