Хитойда Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ХI ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. China Daily газетасининг ёзишича, форумда муносабатларни ривожлантириш бўйича йўл харитаси муҳокама қилинган ва Хитой минтақадаги беш давлат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича фаол иш олиб боришга тайёрлигини билдирган.
Тадбирда Хитой ва Марказий Осиё давлатларидан 300 дан ортиқ киши иштирок этди.
Айни пайтда Ҳиндистонда Жамму университети Ню-Деҳлининг Марказий Осиё минтақаси билан алоқаларига бағишланган хавфсизлик бўйича конференция ташкил қилди.
Конференция иштирокчилари Марказий Осиёнинг Ҳиндистон иқтисодиёти ва хавфсизлиги, мамлакатнинг маданий ва стратегик манфаатлари учун аҳамияти ҳақида гапириб, Ҳиндистон ва минтақа ўртасидаги қадимий муносабатларни тиклаш зарурлигини таъкидладилар.