Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон ва Покистон осмони заҳарли тутун билан қопланди

Ҳиндистон ва Покистон осмони заҳарли тутун билан қопланди

"Покистоннинг шарқий ва Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ифлосланиши даражаси шунчалик юқорики, ҳосил бўлган тутунли туман космосдан ҳам яққол кўринмоқда", деб ёзади CNN.

Дунёдаги турли ҳудудларда ҳаво сифатини кузатиб борувчи IQAir тадқиқот компаниясига кўра, айни пайтда энг ифлос ҳаво Лаҳорда кузатимоқда. Иккинчи ўринда эса Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри турибди.

Ифлосланиш заводлар, қишлоқ хўжалиги ва автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқиндилар натижасида юзага келган. Вазият юқори намлик ва шамол этишмаслиги туфайли янада оғирлашади. Панжоб провинцияси расмицлари мактабларни ёпиб, ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйди.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!