Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон ва Кореяда қолиб кетган юртдошларимиз қайтарилди

Ҳиндистон ва Кореяда қолиб кетган юртдошларимиз қайтарилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг иккита Боинг самолёти коронавирус пандемияси туфайли сабабли Жанубий Корея ва Ҳиндистонда қолиб кетган 390 нафар ўзбекистонликни олиб келди. Бу ҳақда "Прайм" агентлиги Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги тезкор штабга таяниб хабар берди.

"Бугун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Сеул ва Деҳлидан Тошкентга махсус чартер рейсларини амалга оширди, уларда жами 390 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтишди", - деди авиакомпания вакили.

10 май куни Тошкент - Сеул - Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган чартер рейсида одамлар билан бир қаторда Ўзбекистонга гуманитар ёрдам – қарийб 192 минг долларлик тиббий буюмлар: автомат механизмли кроватлар, антисептик ва дезинфекциялаш воситалари, кўп функцияли тиббий кўрпа, иммунитетни мустаҳкамлаш учун ниқоблар, озуқавий қўшимчалар олиб келинди.

Ўша самолётда 40 дан ортиқ одам Ўзбекистондан Сеулга олиб борилган. Yonhap хабарига кўра, 10 май куни Инчхон аэропортига Жанубий Кореянинг 34 фуқароси, шунингдек, 9 нафар чет эл фуқароси, жумладан АҚШ, Россия, Буюк Британия ва Франция фуқаролари ҳам келган.

9 май куни 150 нафар Ўзбекистон фуқаролари Минскдан Тошкентга махсус чартер рейси билан келишди, 8 май куни БААда қолган ўзбекистонликларни олиб келиш учун чартер рейси ташкил этилди. Барча йўловчилар республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Киритилди: 10:58 11.05.2020. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!