Ҳиндистон ва Покистон ўртасида АҚШ томонидан эълон қилинган сулҳ битими бир неча соат ичида таҳдид остида қолди. Шанба оқшомида эришилган келишувга қарамай, Ҳиндистон Покистонни сулҳни бузганликда ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб ўқ узганликда айблади.
Шанба оқшомида Ҳиндистон назоратидаги Сринагар шаҳрида портлашлар эшитилиб, электр таъминотида узилишлар кузатилган. Кашмирга масъул Покистон расмийлари ҳам отишмалар давом этаётгани ҳақида хабар беришди.
Икки ядровий давлат ўртасидаги зиддият 22 апрел куни Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактдан кейин яна авж олди. Ҳиндистон Покистонга алоқадор исломий радикалларни айблади ва Ҳинд дарёси сувларини бўлишиш ҳақидаги шартномани тўхтатди.
Расмий баёнотларга кўра, томонлар ҳали ҳам мулоқотни давом эттириш ниятида.
“Иккала давлатнинг олий ҳарбий қўмондонлари душанба куни яна учрашиши режалаштирилган”, — деди Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги.