Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон шимолий-ғарби ҳамда Покистонга чанг ''ёпирилди''

Ҳиндистон шимолий-ғарби ҳамда Покистонга чанг ''ёпирилди''

Эрон ва Уммонда кўтарилган чанг-қум заррачалари Арабистон денгизи орқали Ҳиндистон шимолий-ғарби ҳамда Покистонга ''ёпирилди''.

NASA сунъий йўлдошларидан олинган радиометрик тасвирларда чанг-бўроннинг хавфлилик даражаси Мумбайда кучли сезилган. Чанг бўронга ''ўта даражада ёмон'' хавфлилик даражаси берилган.

Мумбайда чанг бўрон ҳаво ҳароратининг кескин пасайтириб юбориш синоптик ҳодиса билан бирга қайд этилди. Мумбай учун январь ойи учун ўртача суткалик ҳарорат +31 даража эди, аммо бу хавфли катаклизм ҳодисаси ортидан суткалик ҳаво ҳарорати +24 даражагача пастлади.🌡📉

21 январдан Покистон ва шимоли-ғарбий Ҳиндистонда мавсумга хос бўлмаган ўта паст босимли соҳа(циклон) ривожланди. Бу ғарбдаги юқори босимли соҳадан кучли шамолларни ''чақирди''. Шамоллар ҳавода ўзи билан чанг ва қум заррачаларини денгиз орқали олиб келди.

Киритилди: 07:21 27.01.2022. Ўқилди: 1844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!