Бугун 23 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон Россия сув ости кемаларидан воз кечди

Ҳиндистон Россия сув ости кемаларидан воз кечди

Россия қуролларининг энг йирик харидори Ҳиндистон Москванинг Прожеcт 677 Лада сув ости кемаларининг экспорт версияси бўлган Амур-1650 платформаси асосида сув ости кемаларини қуриш таклифини рад этди.

"The Moscow Times" газетасининг ёзишича, "Рособоронекспорт" вакиллари ҳиндистонлик ҳамкасбларига ишлаб чиқаришнинг 80 фоизини Ҳиндистон заводларида маҳаллийлаштиришга ваъда беришган ва икки давлатнинг "стратегик шериклиги"га мурожаат қилган бўлсалар-да, Ню-Деҳлидаги ҳарбийлар ўз флотини модернизация қилиш бўйича Германия билан шартнома тузишни афзал кўрган. Шундай қилиб, Ҳиндистон Германиянинг Thyssenkrupp консерни томонидан ишлаб чиқарилган 6 та сув ости кемасини сотиб олишни кутмоқда, улар Ҳиндистоннинг Mazagon Dock компанияси билан лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона яратади.

Битимнинг умумий қиймати 5,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, унинг дастлабки тасдиқланиши 7-июн, чоршанба куни Германия мудофаа вазири Борис Писториус Ню-Деҳлига икки кунлик ташриф билан келганида кутилмоқда.

"Бу нафақат Германия саноати, балки Ҳиндистон ва Ҳиндистон-Германия стратегик шериклиги учун ҳам катта ва муҳим шартнома бўлади", деди Писториус бўлажак сафарни шарҳлар экан.

Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институти маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида Россиянинг Ҳиндистонга қурол етказиб бериш ҳажми 37 фоизга камайди, бу даврда “Рособоронекспорт” АҚШ санкциялари остида эди.

Киритилди: 23:43 06.06.2023. Ўқилди: 4819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!