Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон ракетаси АҚШнинг ACT SpaceMobile компаниясига тегишли сунъий йўлдошни ер орбитасига чиқарди

Ҳиндистон ракетаси АҚШнинг ACT SpaceMobile компаниясига тегишли сунъий йўлдошни ер орбитасига чиқарди

У Starlink'ка рақобатчи ҳисобланади, дейилади The Insider хабарида.

Хабар берилишича, 24 декабр куни Сатиш Дҳован номидаги Космик марказдан учирилган Ҳиндистоннинг уч босқичли LVМ3М6 ташувчи ракетаси Қўшма Штатларнинг ACT SpaceMobile компаниясига тегишли BlueBird 6 алоқа сунъий йўлдошини Ер атрофидаги орбитага олиб чиқди.

"Бу АСТ SpaceMobile'нинг мобил қурилмаларни алоқа билан таъминлаш учун мўлжалланган тижорий мақсаддаги биринчи сунъий йўлдоши. Ушбу сунъий йўлдош Direct-to-Cell, яъни мобил телефонлар билан бевосита алоқа сегментида Starlink'нинг ягона тўғридан-тўғри рақиби ҳисобланади", дея ёзмоқда нашр экспертларга таяниб.

Киритилди: 21:05 24.12.2025. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!