Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон Покистон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бекор қилиши мумкин

Ҳиндистон Покистон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бекор қилиши мумкин

Ҳиндистон тез орада Покистон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Покистоннинг Gulistan News нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, Ҳиндистон аллақачон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси сувидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувнинг амал қилишини тўхтатган ва Покистон билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтирганини эълон қилган.

"Бунга сабаб, Ҳиндистон Покистонни 22 апрел куни Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор деб ҳисобламоқда, ушбу ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган эди", деб ёзади нашр.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар бир неча маротаба имзоланган ва бекор қилинган. Чунки икки давлат ўртасидаги зиддият 1947 йилда улар Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги келишув 2021 йил 25 февралда кучга кирган эди.

Киритилди: 21:37 24.04.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!