Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа ва Украина урушни тугатиш учун 12 банддан иборат режа тайёрламоқда

Европа ва Украина урушни тугатиш учун 12 банддан иборат режа тайёрламоқда

Европа давлатлари Киев билан биргаликда Россия-Украина можаросини ҳал қилишнинг 12 банддан иборат режасини ишлаб чиқмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, таклиф этилган режанинг амалга оширилишини АҚШ президенти Дональд Трамп раислигидаги тинчлик кенгаши назорат қилади.

Режа икки давлатнинг ҳудудий ҳужумларни тўхтатиш, барча болаларни Украинага қайтариш, ҳарбий асирларни алмашиш, Киевга хавфсизлик кафолатлари, реконструксияни молиялаштириш ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини тезлаштириш бўйича мажбуриятларини ўз ичига олади.

Россияга қарши санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади, бироқ Марказий банкнинг музлатиб қўйилган тахминан 300 миллиард долларлик захиралари Москва Украинани урушдан кейинги тикланишига ҳисса қўшишга рози бўлганидан кейингина Москвага қайтарилади.

Киритилди: 07:00 22.10.2025. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!