Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин-Трамп учрашувига тайёргарлик тўхтатилди

Путин-Трамп учрашувига тайёргарлик тўхтатилди

АҚШ ва Россия етакчилари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг Будапештдаги учрашувига тайёргарликни тўхтатилди.

Бу ҳақда NBC News телеканали Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб хабар бермоқда.

“Давлат котиби Марко Рубио ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги биринчи телефон қўнғироғи самарали бўлди, бироқ АҚШ президентининг фикрича, ҳар икки томон ҳам музокараларни олға силжитиш учун етарлича тайёр эмас”, — дейилади хабарда.

Financial Times аввалроқ Рубио ва Лавров 30 октябрь куни Венгрия пойтахтида учрашиши ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!