Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги Таta Electronics Private Limited корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

A A A
Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги Таta Electronics Private Limited корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, iPhone учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариладиган заводнинг бутловчи қисмларни бўяш бўлимида ёнғин бошланган. Шундан сўнг ҳудудни қалин тутун қоплаган, ишчилар ва маҳаллий аҳоли орасида ваҳима бошланган. Барча ходимларни бинолардан эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш учун еттита ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган.

Ҳодиса вақтида корхонада 1500 га яқин ишчи бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.

Киритилди: 05:35 29.09.2024. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!