Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон экспортни ҳимоя қилиш мақсадида АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божларни пасайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ҳиндистон экспортни ҳимоя қилиш мақсадида АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божларни пасайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Нашрга кўра, Ҳиндистон АҚШ билан тузилган савдо битимининг биринчи босқичида божларни 55 фоизга камайтиришга тайёр. Ҳозирда ушбу сегментдаги маҳсулотлар импортига 5 фоиздан 30 фоизгача бўлган тарифлар қўлланилади.

"Ҳиндистон қиймати 23 миллиард доллардан ортиқ бўлган импорт маҳсулотлари учун божларни сезиларли даражада камайтиришга ёки уларнинг баъзиларини бутунлай бекор қилишга тайёр", — дея аниқлик киритди агентлик суҳбатдошларидан бири.

Reuters манбаларининг маълум қилинишича, Қўшма Штатлар маҳсулотлари учун савдо божларини пасайтириш бўйича қарор якуний эмас ва ҳозирда муҳокама жараёни давом этмоқда.

Киритилди: 21:11 25.03.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!