“Бугун, 2023 йил 19 июль куни ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил билан барча мўмин-мусулмонлар, хусусан, юртимиз аҳлини самимий қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
🔸Маълумки, ҳижрий йил “Аллоҳнинг ойи” дея шарафланган Муҳаррам ойи билан бошланади. Ушбу улуғ ойда рўза тутиш тавсия этилган ва оиласига кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўладиган Ашуро куни бордир. Шундай экан, мазкур фазилатли ойдаги ажру савобли амалларни ғанимат билайлик.
🔹Азизлар, бошланган ҳижрий йил юртимиз, халқимиз ва оиламиз учун хайру баракали, дину дунё ишларимизда улкан муваффақиятли ҳамда илму тақвода зиёдали бўлишини Ҳақ таолодан сўрайман.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилигига эришадиган ва икки дунё саодатини топадиган бандаларидан айласин!”
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Милодий 2023 йил 19 июль
Ҳижрий 1445 йил1 Муҳаррам