Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳижоб исломийлик ғалабасининг «белгиси»

Ҳижоб исломийлик ғалабасининг «белгиси»

Франция ички ишлар вазири Бруно Ретайло мусулмонлар рўмолини кийишни чеклаш бўйича янги ташаббус билан чиқди. BFMTV телеканалига берган интервьюсида у ҳижоб «исломийлик ғалабаси»нинг «белгиси» эканлигини айтди.

«Мактаб ўқувчиларига ҳамроҳлик қиладиган бўлсак, девор ичида ҳижоб таъқиқланган мактаб, девор ташқарисида эса мактаб бор. Мен дарсдан ташқари машғулотларда ҳижобни тақиқлаш керак, деб ҳисоблайман», — таъкидлади вазир.

Ретайло, шунингдек, спорт тадбирларида ҳижоб кийишни тақиқлашни ёқлаб, «барча диний, сиёсий ёки касаба уюшмалари рамзлари бизни бирлаштирган спорт қадриятларига зид», деб таъкидлади.

«Ҳижоб кийишни шунчаки эркинлик белгиси сифатида қўллаб-қувватловчиларга Эронга боришни таклиф қиламан. Нима учун ёш аёллар рўмолини эчиш эркинлиги учун у ерда ўлишади?», деди вазир.

Европада исломофобияга қарши жамоа (CCIE) маълумотларига кўра, 2022 йилда қайд этилган 527 та исломофобик ҳаракатнинг 80 фоизи ҳижобли мусулмон аёлларга қарши қаратилган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!