Бу ҳақда The Telegraph нашри маълум қилди.
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет армия вазири Дэн Дрисколлни Украина бўйича тинчлик музокараларидан чиқариб юборди. Нашр хабарига кўра, бу қарор Дрисколл ўз ваколат доирасидан чиқиб, ҳаддан ташқари фаол позиция намоён этгани ва бу маъмурият ичида кескинлик келтириб чиқаргани билан боғлиқ.
"Бу қадам Ҳегсетнинг ички зиддиятлар ва ташқи сиёсатни бошқаришда тобора эҳтиёткорона ёндашаётганини кўрсатади", дея ёзмоқда The Telegraph.