"Ҳеч бир эронлик амалдор ҳеч қачон Оқ уй дарвозаси қаршисида тиз чўккан эмас. Доналд Трампнинг ёлғонларидан ҳам жирканчроғи бу Эрон олий раҳбарини “йўқ қилиш” ҳақидаги қўрқоқларча таҳдиди ҳисобланади.
Эрон босим остида ҳеч қачон музокара олиб бормайди, босим шароитида тинчликни қабул қилмайди ва айниқса, таъсирини йўқотаётган, урушларни қўзғаган сиёсатчи билан бу ишни қилмайди.
Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши таҳдид билан, ҳар қандай ҳаракатга эса ўзига хос, симметрик жавоб чораси билан жавоб беради", дейилади миссия баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаий ҳам Теҳрон ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ва таҳдидларга муносиб жавоб беришини айтган эди.