"Telegram" ва ижтимоий тармоқларда “lyuboy toifadagi prava taxlab berish”, “original (bazaga chiqadi)”, “ekzamensiz” каби ёлғон ваъдалар билан тарқатилаётган эълонларга учрасангиз — бу фирибгарликдир! Бундай маълумотларга ишонманг ва дарҳол тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
Ҳеч қандай имтиҳонсиз, қонунга хилоф равишда “оригинал” ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилиши мумкин эмас. Бундай ваъдаларга учмаслик учун огоҳ ва ҳушёр бўлинг!