Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳавотир ва даҳшат: Ғазода босқинчи Исроил ҳужумлари кучаймоқда

Ҳавотир ва даҳшат: Ғазода босқинчи Исроил ҳужумлари кучаймоқда

Ғазодаги фаластинликлар босқинчи Исроил кучларининг янада кучайишидан хавотирда.

Ғазодаги аҳоли Ҳамас ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар кучайишидан жиддий ташвишда.

Улар урушнинг қайта бошланишини хоҳламасалар-да, босқинчи Исроил қуруқлик кучлари Ғазо билан чегарадош бутун буфер ҳудуди бўйлаб олиб бораётган ҳарбий тайёргарликларнинг миқёсини кузатишган.

Бундан ташқари, сўнгги 72 соат ичида жиноятчи Исроил ҳужумларининг сезиларли даражада кўпайиши қайд этилган.

Маълум бўлишича, кеча камида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Тунда шарқий ҳудудлар устида кучли портлашлар овози эшитилди. Рафаҳдаги тинч аҳоли жиноятчи Исроил ҳужумларига дучор бўлди.

Шимолдаги одамлар жиноятчи Исроилнинг улар яшайдиган чодирларга яқин жойлашган турар-жой ҳудудларига ҳужумлари давом этаётгани сабабли тунги вақт ҳақиқий қўрқинчли тушга айланганини айтишмоқда.

Киритилди: 14:13 16.03.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!