Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган восита яратилди

Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган восита яратилди

Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази ҳаводаги коронавирус инфекциясини аниқлайдиган мосламани ихтиро қилди. Бу ҳақда Трансляцион биотиббиёт лабораторияси мудири Артем Ткачук маълум қилди.

«РИА Новости» ахборот маҳкамасининг хабар қилишича, янги мослама ҳаво муҳитида “ҳар қандай патоген биологик унсурларни, жумладан, коронавирус заррачаларини ҳам аниқлай олади”. Мослама устида 2015 йилдан бери иш борилаётган эди. Мослама кун давомида инсон аралашувисиз ҳам ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцинани ихтиро қилган. «Спутник V» вакцинаси дастлабки синовларда самарали ва хавфсиз экани аниқланмоқда.

Марказдан хабар қилишларича, барча кўнгиллиларда COVID-19 антитаначалари ишлаб чиқарила бошлаган ва ҳеч кимда жиддий ножўя таъсир аломатлари кузатилмаган. 30 сентябрдан бошлаб, Москвада препаратни синовдан ўтказиш доирасида коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичи бошланган.

 

Киритилди: 05:30 04.10.2020. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!