БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ сешанба куни маълум қилишича, март ойидан бери Исроилнинг ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш режимидан чиқиб, ҳужумларни кучайтириши ортидан, Ғаза секторида ҳар ой ўртача 540 нафардан ортиқ бола ҳалок бўлмоқда.
Шу билан бирга, БМТнинг Фаластинлик қочқинлар агентлиги (БАПОР) зудлик билан оташкесимга чақирди ва юз минглаб одамлар паноҳ топган мактаблар "ўлим манзилига" айланиб қолганини таъкидлади.
«Одамлар БМТ байроғи остида ҳимоя излаган эди, аммо бу паноҳгоҳлар кўплаб болалар учун ҳам ўлим жойига айланди», — дейилади БМТнинг Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги томонидан X (собиқ Twitter) саҳифасида эълон қилинган баёнотда.
2023 йил октябридан бери Исроил Ғаза секторида геноцидни амалга ошириб, 62 000 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган.