Творог – каттаю-кичик учун бирдек фойдали ва мазали сут маҳсулотларидан биридир.
Творогнинг фойдаси ҳақида кўп бор эшитганмиз. У кальцийга бой бўлиб, тиш ва суяклар саломатлиги учун жуда муҳимдир.
Бу маҳсулот ҳар кунги истеъмол қиладиган таомномадан жой эгаллаши керак. Творогни куннинг исталган вақтида истеъмол қилиш мумкин.
Творог қон таркибини яхшилашга ёрдам бериб, асаб тизими ва суякларни мустаҳкамлайди.
Кўп спортчилар уни уйқудан олдин тановул қилишади ва бу табиий ҳол. Сабаби бунда аминокислоталар қонга тушади ва мушаклар етарли миқдорда озуқа моддалари билан таъминланади.
Творог ўзида кўп оқсилни сақлайди. Творог гўшт истеъмол қилмайдиганлар учун ажойиб ечим: оқсилнинг миқдори ҳисобидан творог қўй, товуқ ва балиқ гўштига тенглаштирилади.
Творогни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш ярамайди. Творог қанчалик фойдали бўлмасин, уни ҳаддан ортиқ ейиш ҳам зарарли.Уни кўпи билан ҳафтада 3-4 марта истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Творогни кечқурун истеъмол қилиш тавсия қилинади, у тез ҳазм бўлиб, организмни тўйинтиради.