Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳар 10 дақиқада бир нафар, бир кунда 137 нафар аёл-қиз ўз яқини томонидан ўлдириляпти — БМТ

Ҳар 10 дақиқада бир нафар, бир кунда 137 нафар аёл-қиз ўз яқини томонидан ўлдириляпти — БМТ

Маълумотлар БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (НЖБ) ва «БМТ-аёллар» тузилмасининг 25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунида эълон қилинган янги ҳисоботига асосланади.

Узоқ йиллик халқаро мажбуриятларга қарамай, кўрсаткичлар йиллар давомида яхшиланмай келмоқда, дейилади ҳисоботда.

2025 йилги фемицид (аёлларнинг қасддан ўлдирилиши) ҳисоботига кўра, 2024 йилда жами 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган. Уларнинг 60 фоизи — 50 минг нафари, юқорида келтирилганидек, ўз яқинлари қурбони бўлган. Таққослаш учун, эркакларнинг ўлдирилиши 11 фоиз ҳолатда шериклари ёки қариндошлари томонидан содир этилган.

Маълум қилинишича, дунёнинг барча минтақаларида гендер асосидаги қотиллик ҳолатлари қайд этилмоқда. Жинсий шериклар ёки оила аъзолари томонидан содир этилган фемицидларнинг энг юқори даражаси Африкада кузатилмоқда — ҳар 100 минг аёл ва қизга 3 та ҳолат. Кейинги ўринларда Америка (1,5), Океания (1,4), Осиё (0,7) ва Европа (0,5) мамлакатлари турибди.

Киритилди: Бугун 18:36. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!