Унинг сўзларига кўра, ҳантавирус одамдан одамга фақат қон орқали юқиши мумкин. Касаллик йўталиш ва аксириш орқали юқмайди. Нетесовнинг маълум қилишича, бундай инфекциялар "яхши ўрганилган ва ўлим ҳоллари жуда кам". Олимнинг айтишича, ушбу касалликнинг аломатлари ўта қўрқинчли эмас.
Унинг таъкидлашича, ҳантавирус Хитойда, Кореяда, Европа мамлакатларида ва Россияда учрайди. Статистикага кўра, Россияда йилига 4-5 мингга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Россия Федерацияси ҳудудида инфекция кўпинча Бошқирдистонда учрайди. 1997 йилда ушбу минтақада рекорд даражада – 20 000 та инфекция ҳолати қайд этилган.
“Одамга бу вирус пичан ўриш пайтида, ўрмон кемирувчилар кўп бўлган жойда ёки қишлоқдаги кузги йиғим-терим пайтида юқади. Касаллик тарқатувчи кемирувчилар вирусни таналаридан нажас ва пешоб орқали чиқаради. Вирус турли ўсимлик ва ўтларда анча пайтгача яшайди", дея тушунтирди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, бу янги вирус эмас. Олимлар ушбу касалликни узоқ вақт давомида ўрганишган. Уни даволаш учун бир соат ичида натижани кўрсатадиган тезкор тестлар ва вакциналар ишлаб чиқилган.