Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳаниянинг ўлдирилиши Ғазо билан келишув имкониятларини оширади - Нетаняху

Ҳаниянинг ўлдирилиши Ғазо билан келишув имкониятларини оширади - Нетаняху

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Time нашрига берган интервьюсида, ҲАМАС террорчилик гуруҳининг юқори мартабали амалдорлари ва қўмондонларининг ўлдирилиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга халақит бермаслигини, аксинча, ўзаро келишувни тезроқ якунлаш имкониятларини оширишини айтди.

Журналистлар бош вазирдан Хамас сиёсий бюросининг собиқ раҳбари Исмоил Ҳания ва Ливан Ҳизбуллоҳи қўмондони Фуад Шукрнинг ўлими гаровга олинганларнинг озод этилишига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида сўради.

«Менимча, имкониятлар ошди, чунки келишувга қарши чиққан баъзи экстремистик элементлар энди биз билан эмас», - дея жавоб берди Нетаняху.

Расмий равишда Исроил фақат Шукрнинг қотиллиги учун жавобгарликни тан олди.

Киритилди: 23:40 08.08.2024. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!