ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳрондаги уйига келишидан икки ой олдин яширинча жойлаштирилган бомбанинг портлаши натижасида ўлдирилган.
Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Ҳания вафот этганида аввалига бинога ракета билан ҳужум қилингани хабар қилинган, кейинроқ бу бошқариладиган бомбанинг портлатилиши эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Нашрнинг Яқин Шарқ расмийларига таяниб ёзишича, аслида бу олдиндан ўрнатилган бомба бўлиб, Ҳания ушбу эканлиги тасдиқлангач, дарҳол портлатилган.