Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳания сулҳ учун ўлдирилдими?

Ҳания сулҳ учун ўлдирилдими?

Ҳамас Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши «ўт очишни тўхтатишга эришиш имкониятига ёрдам бермади».

Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) томонидан мувофиқлаштирилган маҳбусларни алмашиш амалиёти доирасида мамлакатга қайтган уч АҚШ фуқароси билан учрашиш учун борган Эндрюс ҳаво кучлари базасида журналистлар билан суҳбатда шундай деди.

Ханияга қилинган суиқасд Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш имкониятига қандай таъсир қилгани ҳақида сўралганда, Байден «Йўқ», деб жавоб берди.

Байден Яқин Шарқда кескинлик кучайиб бораётганидан «жуда хавотирда» эканини айтди ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан «жуда аниқ» суҳбатлашганини таъкидлади.

“Суҳбат давомида мен аниқ айтдим. Бизда ўт очишни тўхтатиш учун асос бор. Нетаняху тегишли қадам ташлаши керак. Улар ҳам шу йўлдан боришлари керак, – деди давлат раҳбари.

Оқ уй аввалроқ Байден ва Нетаняху ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида хабар берган эди.

Баёнотда, Байден Нетаняхуга Исроил хавфсизлигини кафолатлагани, «Президент Исроилнинг Эрон ва унинг Хамас, Ҳизбуллоҳ ва Ҳутийлар каби террорчилик тармоғидан келаётган барча таҳдидлардан хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини таъкидлади».

Киритилди: 15:14 02.08.2024. Ўқилди: 1922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!