Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Ҳамма ракеталар Германияга учади" — Медведев Путиннинг қўлга олиниши ҳақида гапирди

"Ҳамма ракеталар Германияга учади" — Медведев Путиннинг қўлга олиниши ҳақида гапирди

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, агар Германия ҳукумати Россия томонидан тан олинмаган Халқаро жиноий суднинг Россия президенти Владимир Путинни «қамоққа олиш» ҳақидаги қарорини ижро этишга қарор қилса, бу уруш эълон қилиш билан баробар бўлади. Бу ҳақда у Россиянинг етакчи ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Германия Адлия вазири Марко Бушман яқинда Путин Германияга келса, ҳибсга олинишини айтди. Ўз навбатида Германия канцлери Олаф Шольц Халқаро жиноий суднинг Россия президентини ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги қарорини олқишлаб, «ҳеч ким қонундан устун эмас»лигини таъкидлади.

Медведевнинг сўзларига кўра, Россия етакчисининг «қўлга олиниши» билан боғлиқ вазият ҳеч қачон амалга ошмайди.

“Шунга қарамай, бу амалга ошди, деб тасаввур қилайлик. Ядровий давлатнинг амалдаги раҳбари, айтайлик, Германия ҳудудига келган ва ҳибсга олинган. Нима бу? Россия Федерациясига уруш эълон қилиш!» - деди Медведев.

У огоҳлантирдики, бу ҳолда Россия Федерациясининг барча ракеталари Германияга қараб учирилади.

"Наҳотки Германия раҳбарлари бу уруш очиш эканлигини тушунмаётган бўлишса", деди Медведев.

Киритилди: 15:30 23.03.2023. Ўқилди: 8440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!