Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ҲАМАС томонидан асирга олинганларнинг яқинлари Нетаньяхуга қарши норозилик намойишларига чиқди

ҲАМАС томонидан асирга олинганларнинг яқинлари Нетаньяхуга қарши норозилик намойишларига чиқди

ҲАМАС томонидан асирга олинганларнинг яқинлари Нетаньяхуга қарши норозилик намойишларига чиқди.

Кўп минг кишилик намойиш иштирокчилари Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхудан ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровда сақланаётганларни ягона келишув асосида озод қилишни талаб қилишди. Гаровдагиларни оилаларининг фикрича, Нетаньяху баландпарвоз сўзлар ва шиорлар ортида ҳақиқий режасининг йўқлигини яширмоқда.

Исроил ҳукумати маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазо секторида гаровда 24 нафар тирик шахс бор, шунингдек, 35 нафар асирнинг жасадлари қолмоқда.

"Бу жасоратли ва сионистик ҳаракатлардан воз кечинг. Агар бунинг учун урушни тугатиш керак бўлса – унда урушни тугатинг!", – дея таъкидлади феврал ойида Ғазодаги асирликдан озод этилган Омер Шем-Тов Тел-Авив марказида ўтган митингдаги чиқишида.

"Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича билвосита музокаралар томонлар ўртасидаги жиддий келишмовчиликлар сабабли боши берк кўчага кириб қолган. ҲАМАС охирги гаровдагилар озод қилиниши эвазига Исроил ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, ўз қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқишига кафолат беришини талаб қилмоқда. Нетаняҳу ҳукумати эса Ғазода ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш ва секторнинг айрим ҳудудларида доимий ҳарбий иштирокни сақлаб қолиш тарафдори", деб ёзади DW.

Киритилди: 12:11 20.04.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!