Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ҲАМАС шанба куни яна олти нафар асирни озод қилади

ҲАМАС шанба куни яна олти нафар асирни озод қилади

Гаровдагиларни ҲАМАС ва Исроил ўртасида эришилган келишув доирасида озод қилиш режалаштирилган. Шунингдек, ҳалок бўлган тўрт кишининг жасади ҳам Исроилга топширилади, улар пайшанба куни яқинларига қайтарилиши режалаштирилмоқда.

Бу маълумотни Исроил бош вазири идораси тасдиқлади. Аввалроқ Axios нашри исми ошкор этилмаган юқори мартабали исроиллик манбага таяниб, ушбу келишув ҳақида хабар берган эди.

Нетаняҳу идораси маълумотига кўра, ҲАМАС келишув шартларига мувофиқ, келаси ҳафта яна тўрт нафар асирнинг жасадини Исроилга топшириши керак.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичи доирасида озод қилиниши керак бўлган 33 нафар асирдан 19 нафари аллақачон озод қилинган. Исроил маълумотига кўра, ХАМАС томонидан гаровда ушлаб турилганлардан саккиз нафари ҳалок бўлган. Келишувга мувофиқ Исроил қамоқҳоналаридан 1904 нафар фаластинлик озод қилиниши керак.

Шу ҳафтада Исроил ҲАМАС билан келишувнинг иккинчи босқичи бўйича билвосита музокараларни бошлашга тайёрланаётган эди. The Times of Israel маълумотига кўра, 15 феврал ҳолатига кўра, ҲАМАС томонидан асирга олинган 251 кишидан 70 нафари ҳали ҳам Ғазо секторида қолмоқда. ЦАХАЛ асирга олинганлардан камида 34 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Киритилди: 20:19 18.02.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!