Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ҲАМАС: Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода 40 дан ортиқ бола очликдан ўлди

ҲАМАС: Исроил ҳужумлари натижасида Ғазода 40 дан ортиқ бола очликдан ўлди

Ҳамас Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари натижасида камида 40 нафар бола очликдан ўлганини эълон қилди.

Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Иззат ал-Ришқ берган ёзма баёнотида, Ғазодаги 3500 нафар боланинг тўйиб овқатланмаслик, озиқ-овқат қўшимчалари ва вакцина етишмаслиги сабабли ўлим хавфи борлигини билдирди.

Унинг қайд этишича, Исроил ҳужумлари туфайли Ғазога гуманитар ёрдам етиб бора олмагани учун камида 40 нафар бола очликдан нобуд бўлган. Ришк Ғазодаги гуманитар шароит кундан-кунга ёмонлашаётганини қўшимча қилди.

Сиёсатчи ўз баёнотини қуйидагича давом эттирди: «Дунё бўйлаб мусулмонлар Рамазон ҳайитини нишонлаётган бир пайтда, Ғазо секторидаги фаластинликлар очлик ва ташналик билан чинакам фожиани бошдан кечирмоқда. Фаластинликларнинг фашистлар (Исроил) босқинчилари томонидан оммавий қотиллик давом этмоқда».

Унинг сўзларига кўра, Ғазо аҳолиси 9 ой давомида Исроилнинг бомбардимонига учраган, уйлари вайрон бўлган. Ришк, ғазоликларнинг 17 йилдан ортиқ вақтдан бери узлуксиз қамал остида яшаётганини эслатди.

Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси халқаро ҳамжамият ва ислом оламини оғир шароитларда омон қолиш учун курашаётган ва энг оддий озиқ-овқатга ҳам муҳтож бўлган Ғазо халқига шошилинч инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирди.

Сешанба куни эълон қилинган баёнотда Ҳамас Исроилнинг Ғазодаги «очлик сиёсати»ни чегарадан ўтиш жойларини ёпиш ва ёрдам оқимининг олдини олиш орқали дарҳол тўхтатишга чақирди.

«Ғазо секторининг тинч аҳолисига, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларга қарши очлик уруши давом этмоқда. Айниқса, сектор шимолида очарчилик ва гуманитар фалокат белгилари кучаймоқда», — дейилади ҳаракат баёнотида.

Ғазо ҳукумати матбуот идораси томонидан 17 июнь куни эълон қилинган ёзма баёнотда айтилишича, Исроил ва АҚШ маъмурияти гуманитар ёрдам ва озиқ-овқат масаласидан Ғазо секторидаги тинч аҳолига сиёсий босим воситаси сифатида фойдаланмоқда, очликни янада чуқурлаштирмоқда ва вазиятни атайлаб ёмонлаштирмоқда.

3 июнь куни ОАВ Ғазода 3500 дан ортиқ бола очликдан ўлиш хавфи остида экани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 23:36 19.06.2024. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!