Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2027 йилги U-20 Осиё кубоги саралаш босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказади.
Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари Тошкентдаги "Дўстлик" стадионида Сурия U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки икки турни йўқотишсиз ўтказди. Вакилларимиз аввал Бангладешни 2:0, кейин эса Ҳиндистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада жамоа 6 очко билан "B" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.
Сурия эса 3 очко билан иккинчи поғонада. Шу боис бугунги учрашув гуруҳ ғолибини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўзбекистонга Сурияга қарши ғалаба ёки дуранг 2027 йилги U-20 Осиё кубоги финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун етарли бўлади.
Ўзбекистон — Сурия
6 сентябрь, 19:00
"Дўстлик" стадиони, Тошкент.