Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Россияга ташриф буюради.
Ташриф Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифига биноан 26-27 май кунлари бўлиб ўтади.
Ташриф доирасида вазир Россия президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинади ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашади.
Ташриф доирасида Туркия ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий алоқалар батафсил муҳокама қилиниши, савдо, энергетика ва туризм каби икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидаги мавжуд вазиятни кўриб чиқиш ва баҳолаш, Россия-Украина урушида адолатли ва мустаҳкам тинчликни таъминлашда Туркиянинг роли, Сурия, Ғазо ва Жанубий Кавказ каби минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.