Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳаж–2026: Ўзбекистон аэропортларидан 15 мингдан ортиқ зиёратчи кузатилади

Ҳаж–2026: Ўзбекистон аэропортларидан 15 мингдан ортиқ зиёратчи кузатилади

Жорий йилнинг 2 май куни маҳаллий вақт билан соат 15:10 да Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига дастлабки зиёратчилар гуруҳи парвоз қилди. Ушбу рейс билан “Ҳаж–2026” мавсумининг тантанали очилиши амалга оширилди.

Тасдиқланган дастурга кўра, жорий мавсумда мамлакатимизнинг 9 та ҳудудий аэропортидан жами 70 та махсус авиарейс амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур парвозлар орқали жами 15 130 нафар ўзбекистонлик зиёратчининг муқаддас қадамжоларга етиб бориши режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳудудий аэропортларидан ҳам тўғридан-тўғри авиапарвозлар ташкил этилади:

Намангандан — 7 та рейс (1 890 зиёратчи);
Андижондан — 10 та рейс (1 725 зиёратчи);
Фарғонадан — 10 та рейс (1 710 зиёратчи);
Бухородан — 3 та рейс (1 078 зиёратчи);
Самарқанддан — 3 та рейс (900 зиёратчи);
Термиздан — 5 та рейс (882 зиёратчи);
Қаршидан — 5 та рейс (833 зиёратчи);
Урганчдан — 4 та рейс (720 зиёратчи).

Барча авиапарвозлар тўғридан-тўғри Тошкент — Мадина йўналиши бўйича бажарилади.

Зиёратчиларнинг аэропортларга келиши, рўйхатдан ўтиш ва божхона кўригидан ўтиш жараёнлари уюшган ҳолда, тартибли ташкил этилмоқда. Йўловчилар учун кутиш залларида барча зарур шароитлар, жумладан, дам олиш жойлари ва ичимликлар тайёрлаб қўйилган.

Киритилди: Бугун 08:54. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!