Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳафта давомида Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади

Ҳафта давомида Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат душанба кундузи Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, сешанба куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +27…+32 даража, сешанба куни +22…+25 даража, 28−30 майда +25…+30 даража, баъзи жойларда +32 даражагача бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +29…+31 даража бўлади. Сешанбада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23…+25 даража бўлади.

Чоршанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +28…+30 даража бўлади. 29−30 май кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 29 майда кечга томон, 30 майда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол вақти-вақти билан 12−14 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Киритилди: 11:26 26.05.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!