Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳафта давомида республикамизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳафта давомида республикамизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбeкистон Рeспубликаси гидромeтeорология хизмати маркази ҳафталик об-ҳаво шарҳини эълон қилди.

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимларининг кириши давом этди. Республика ҳудудининг катта қисмида шу кун учун ҳароратнинг максимал қийматлари қайд этилди, ҳарорат меъёрдан 1-2,5 даражага юқори бўлди.

Бугун Кавказ районларидан Каспий денгизи орқали нисбатан салқин ва кам намли ҳаво кириб келиши натижасида мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

Кундузги ҳарорат пасайиб, 25-28 даражани ташкил қилади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган кўрсаткичларга яқин.

Эртага республикамиз ҳудуди устидаги антитциклон чегараси таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли туманларида кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Кейинги кунларда ва ҳафтанинг охиригача кам булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси 33-35 даражагача кўтарилиши мумкин. Бундай ҳарорат шу кунлар учун хос бўлган кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори.

Киритилди: 15:57 23.09.2019. Ўқилди: 3659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!