Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин, Тошкент вилоятида эса 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Иш ҳафтаси давомида аксарият вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража иссиқни, кундуз кунлари 37-39 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-43 даража иссиқни ташкил этади. Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.
31 май ва 1-2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.