Собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги қарзларини ёпди. Shot берган маълумотга кўра, у барча 302 миллион рублни (≈44,3 млрд сўм) тўлаган.
Аввалроқ Ҳабибга нисбатан ижро иши қўзғатилган эди. Солиқ идоралари унинг барча ҳисоб рақамларига тақиқ қўйиб, мол-мулкини хатлаган эди. Солиқ қарзларидан қутулгани унга нисбатан очилган ишнинг ёпилишини англатадими ёки йўқми номаълум.
Россиянинг «Проект» тадқиқот нашрига кўра, Нурмагомедов президент маъмурияти раҳбариятининг Украинага бостириб киришни қўллаб-қувватлаш бўйича қатъий сўровларини эътиборсиз қолдирган. Шу туфайли унга нисбатан таъқиб бошланган. Нурмагомедов бу хабарларга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳозирда Ҳабиб Нурмагомедов 35 ёшда. 2020 йил октябр ойида фаолиятини якунлага Нурмагомедов 2022 йил июл ойида UFC Шон-шараф залига киритилди.