Кеча фавқулодда ишчи гуруҳи Россия жанубидаги Краснодар ўлкасига етиб келди. Шу жойда табиий офат туфайли икки марта шикастланган Керчь бўғозидаги танкердан бир ойдирки, нефть тўкилиши давом этяпти. Бу ҳақда CNN ёзган.
РФ фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков бошчилигидаги миссия Президент Владимир Путин жума куни ҳокимиятни ҳодисага қарши чораларни кучайтиришга чақириб, айни воқеани “сўнгги йилларда мамлакат дуч келган энг жиддий экологик муаммолардан бири” сифатида баҳолагандан сўнг тузилди.
Куренков айтишича, “энг оғир вазият” Таман порти яқинида юзага келган: Волгонефть-239 танкерининг шикастланган қисмидан денгизга мазут оқиши тўхтамаяпти.
“РИА Новости” хабарига кўра, қолган нефть танкернинг орқа қисмидан чиқариб олинади.