Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Haber Global”: Париж Олимпиадасига ажратилган маблағ етарли эмас, сотилмаган чипталар кўп

“Haber Global”: Париж Олимпиадасига ажратилган маблағ етарли эмас, сотилмаган чипталар кўп

Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларига ажратилган маблағ етарли бўлмади, сотилмаган чипталар кўп.

Бу ҳақда Туркиянинг “Haber Global” телеканалининг Францияга жўнатилган мухбири Эмре Тимур томонидан Париж Олимпиадаси ҳақида тайёрланган материалида айтилади.

Маълум қилинишича, мусобақалар учун мўлжалланган сувда бактериялар аниқланган.

Унинг сўзларига кўра, Париж инфратузилмасида ҳам жиддий муаммолар мавжуд: «Бу транспортга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳолатдан маҳаллий аҳоли ҳам, сайёҳлар ҳам норози. Жамоат транспорти нархи икки баравар ошди. Бу эса маҳаллий аҳолининг норозилигини оширади».

Э.Тимур мамлакатда Олимпиада муҳити сезилмаяпти, деди.

Мухбир Франция давлат каналининг Олимпиадани сиёсийлаштиришига эътибор қаратди.

Киритилди: 07:10 30.07.2024. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!