Гвинеянинг собиқ президенти Мусса Дадис Камара бундан қарийб 15 йил аввал пойтахт Конакридаги стадионда 150 дан ортиқ одам ўлдирилганида содир этилган инсониятга қарши жиноятлар учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Пойтахт жиноий судидан трансляцияни Гвинеянинг Guinee Matin ахборот портали олиб борди.
2022 йил сентябридан бери давом этаётган суд мажлисида судя ҳукмни ўқиб эшиттирар экан, “Камара 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди”, деб эълон қилди.
Маълумотларга кўра, прокуратура 60 ёшли собиқ президентни умрбод қамоқ жазосини талаб қилган, бу ишга унинг яқин атрофидаги яна 11 киши ва Африка мамлакатининг ўша пайтдаги ҳукумати алоқадор бўлган.