Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Гвинеядаги футбол стадионидаги тиқилинчда 50 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

A A A
Гвинеядаги футбол стадионидаги тиқилинчда 50 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда АFP нашри хабар бермоқда.

Гвинея бош вазири Амаду Ури Банинг сўзларига кўра, ҳодиса якшанба куни Нзерекоре шаҳрида маҳаллий футбол турнири финалида содир бўлган.

"Тиқилинчнинг эҳтимолий сабаби сифатида футбол ҳакамининг баҳсли қарори кўрсатилмоқда. Хавфсизлик кучлари икки жамоа мухлислари ўртасидаги тўқнашувни тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, шундан кейин тиқилинч юз берган", деб ёзади АFP.

Гвинея ҳукуматининг маълум қилишича, камида 56 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Маҳаллий мухолифат воқеа юзасидан текширув ўтказишга чақирмоқда. Мухолифатга кўра, футбол турнири ҳарбий етакчи, Гвинея президенти Мамади Доумбуянинг “ноқонуний ва ноўрин” сиёсий амбицияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

"2021 йилда Гвинеяда ҳарбий тўнтариш содир бўлган ва ўшандан бери мамлакат амалда ҳарбийлар томонидан бошқарилади", дея қайд этади АFP.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!